Uncategorized

Тўққиз минг нафардан зиёд болага “Президент совғаси” топширилади

Жорий йилда йилда 9070 дона “Президент совғаси”дан таркиб топган совғалар тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.

Йил сўнгида анъанага кўра республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун Президент арчаси тадбири ўтказилади.

12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган “Президент совғаси” таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган. 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчи планшет ҳам олади.

Совғалар 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган Президент арчаси тадбирларида болаларга тантанали топширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan