Uncategorized

Реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун енгилликлар берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги навбатдаги мажлиси  жонли эфирга узатилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаларининг муҳокамаси бошланди.

Депутатлар  кўпдан буён кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини  кўриб чиқмоқдалар.

Қонун лойиҳасида  рекламанинг айланиши соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (реклама соҳасидаги ваколатли давлат органи), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аниқ ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда уларнинг фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим нормалар бекор қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan