Uncategorized

Термизда газ тармоғига ноқонуний уланган хонадонлар тармоқдан узиб қўйилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Дехотий» кўчаси 30 уйда яшовчи фуқаронинг хонадонида (вақтинча ижарада турган) бошқа бир фуқаро истеъмол қилинган табиий газдан мавжуд қарздорликни тўламасдан, ЭГҲУдан ҳам белгиланган меъёрларга зид равишда, клапани очиқ ҳолатда фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ўрганишларга кўра, хонадон 7 млн. 395 минг сўм қарздор эканлиги расмийлаштирилиб, уларнинг ЭГҲУ планшет орқали ўчирилди ва газ берилиши вақтинча тўхтатилган. Шу манзилдаги 56 уйда яшовчи фуқаронинг хонадони текширилганда, табиий газ қувурига резина шланги орқали ноқонуний уланиб олганлиги аниқланган. Бу эса табиийки, хавфлилик даражаси юқори ва бу тарзда табиий газ истеъмолига йўл қўйилмайди.

Хонадони кўздан кечирилганда, 12 млн. 323 минг сўм қарздорлиги сабабли “Биллингаз” дастурида ўчиқ турган бўлсада, ЭГҲУга қадар резина шланг орқали уланиб олиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг Рақамлаштириш бўлими ходимлари филиалнинг тегишли бўлим ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга тегишли тушунчалар берилди, уларнинг табиий газ тармоғидан фойдаланиши вақтинча чекланди. Бундан мақсад, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш баробарида, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдир.

Маъломот учун: Жорий йилнинг 20-ноябр ҳолатига 68 та (ноқонуний) қоида бузилиш ҳолатлари табиий газдан фойдаланувчи аҳоли истеъмолчиларида аниқланган бўлиб, шундан 72 млн. 988 минг сўмлик табиий газ зарари учун қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган. Келтирилган миқдорнинг 40 млн 428 сўм зарар тўлови ундирилиб, 32 млн. 560 сўм табиий газ зарари ундирилиши учун расмийлаштирилган ҳужжатлар Суд идоралари қаратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan