Uncategorized

Маҳалла аҳли учун янги йил туҳфаси

Шўрчи тумани “Хушчекка” маҳалласида Давлат хизматлари марказининг янги филиали иш бошлади.

Эндиликда туман марказидан 22 км олисликда жойлашган “Хушчекка”, “Озод”, “Эзгулик”, “Лайлакхона” маҳаллаларида истиқомат қилувчи қарийб 17 047 нафардан ортиқ аҳоли давлат хизматларидан беминнат фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Филиалнинг тантанали очилиш маросимида соҳа вакиллари, маҳалла аҳли, оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди. Тадбир иштирокчиларига Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Абдумўмин Раҳмонов филиалда маҳалла аҳолисининг давлат хизматларидан фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар хусусида батафсил маълумот берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan