Uncategorized

Ўзбекистонда 54 та ҳолатда контрафакт хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоят қилиш агентлиги ўтказган мониторинг кузатувлар давомида 54 та ҳолатда контрафакт нусхалар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Central Asia Distribution МЧЖнинг расмий вакили – дистрибютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида:

  • «Ангел Дрожжи хлебопекарниэ сухие активние»;
  • «Ангел разрихлитель теста»;
  • «Ангел Дрожжи хлебопекарние сухие инстантние»;
  • «Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилган.

Дистрибютор ушбу ҳолатга қарши курашишда амалий ёрдам берилиши, шунингдек, компания савдо шохобчаларида қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилишини сўраган.

Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан аҳолини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида бозорлар ва савдо дўконларида контрафакт хамиртуруш маҳсулотларини аниқлаш юзасидан 64 та мониторинг кузатувлари амалга оширилган. Мониторинг натижасида агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоизида) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларнинг мавжуд ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойлари қайд этилиб, сўнг мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома тақдим этилган.

Таъкидланишича, истеъмолчилар саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган нархи паст контрафакт маҳсулотларнинг сотуви ортиб бораётгани кўплаб истеъмолчиларни ўзига жалб этмоқда.

«Аммо хамиртуруш бактериясининг бардошли экани ҳақида истеъмолчи ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Аслида хамиртуруш ишлаб чиқариш махсус санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган шароитда ишлаб чиқарилиши шарт. Акс ҳолда бундай маҳсулот инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқ», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan