Жорий йилнинг октябрь ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш, оилаларнинг тотувлиги ва фаровонлиги мустаҳкамлаш борасида жойларда профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2021 йил март ойидаги суд буйруғига асосан Музработлик онадан вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи яъни болаларининг отасига алимент ундириш белгиланган эди.
Алимент тўловчи она фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлиб, алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими томонидан ушбу масалини қонуний хал қилишлик учун судга тақдим қилди.
Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида қарздор она ва унинг турмуш ўртоғи ўртасидаги келишмовчиликлар ўрганилиб, уларни ўзаро яраштиришга ҳаракат қилинди ва натижада 3 нафар боланинг отаси 28 миллион 450 минг сўм алимент қарздорлигидан воз кечиб фарзандларининг келажаги учун ярашишга қарор қилди.
Худди шунингдек, туманда яшовчи ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан судга тақдим этилган эди.
Очиқ суд мажлисида қарздор ота жами 18 миллион 585 минг сўм алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги аниқланди.
Ушбу қарздорлик тўлаб берилиши акс холда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги тушунтирилганда қарздор ота масъулятни англаб дархол барча қарздорликни тўлиқ тўлаб берди ва жавобгарликдан озод қилинди.
Абдуқодир Тошболтаев, МИБ Музработ туман бўлими давлат ижрочиси
Малика Рахманова, Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот котиби