ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда қалбаки доллар ясовчи шахс қўлга олинди

Прокуратура Департаментининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки пулларни сотаётган шахс аниқланган.

Муқаддам судланган З.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, қалбаки 6 000 АҚШ долларини фуқаро Б.З.га 45,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan