ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ДХХ Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 4 кишини ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 4 кишини қўлга олди.

Маълум бўлишича, ДХХнинг вилоят бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Унда ўзаро виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик материаллар тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Хива шаҳрида яшовчи 2002–2004 йиллар оралиғида туғилган 4 йигит ижтимоий тармоқларда экстремистик материаллар билан танишиб, халқаро террористик ташкилотлар раҳнамолари Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг маърузаларини кўриб, атрофдагиларга ҳам тарқатиб келган.

Шунингдек, улар Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, уларнинг сафига бориб қўшилмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan