ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Навоийда салкам 3,5 млрд сўмлик майнинг қурилмалари ўғирлаб кетилди

Қурилмаларнинг 13 таси Тошкент ва Навоийдан топилди.

ИИВ Кибер жиноятларга қарши курашиш марказининг хабарига кўра, 2022 йил 31 май куни Навоий шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. А.Ф. мурожаат қилиб, Кармана тумани «Сардоба» МФЙда жойлашган иссиқхона ҳудудига ўрнатилган, умумий қиймати 3 млрд 285 млн сўмлик 30 та “АНТМАЙНЕР Т19” қурилмаларини номаълум шахслар ўғирланганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.Ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, А.Ғ.га тегишли 2 дона “АНТМАЙНЕР Т19” аппаратлари – 1999 й.т., Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи, антимайнер қурилмаларини таъмирловчи уста И.А.дан 11 донаси эса навоийлик Н.Ф. ва Р.А.лар яшаш хонадонидан ҳужжатлаштириб олинди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan