ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

«Тошкент иссиқлик маркази»нинг 2,5 млрд сўмлик даромади асоссиз экани аниқланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖнинг 2021-2023 йиллар давомида истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) шаклланиши ва қўлланилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб қуйидагилар аниқланди

Мазкур табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нархлари Тошкент шаҳар молия органи томонидан тасдиқланган бўлиб, унга кўра ҳар бир Гкал учун 13,3 м3 сув меъёрда сарфланиши белгиланган. Қайд этилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) бўйича ҳақиқатда қилинган харажатлар ўрганилганда ҳар бир Гкал учун белгиланган меъёр 14,01 м3га оширилганлиги аниқланган. Натижада жамият томонидан сув сарфига белгиланган меъёр 0,71 м3га оширилиб, 4 728,85 минг м3 ортиқча сув сарфланган, бунинг оқибатида 2023 йил давомида сотилган 6 667 124,3 Гкал иссиқлик энергияси ҳажмига нисбатан 2,5 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.

“Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖнинг юқоридаги ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди еттинчи хатбошиси талаблари бузилган деб топилиб, жамиятга нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатилди ва натижаси юзасидан ортиқча олинган даромадни ихтиёрий равишда истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan