ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Президент номидан фирибгарлик қилган шахс аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон президенти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан фирибгарлик қилган шахсни аниқлашган ва ушлашган.

Гап шундаки, бир неча ой давомида Телеграмдаги каналлар ва гуруҳларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан коронавирусга қарши эмланганларга 750 минг сўмдан берилаётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалганди. Бириктирилган ҳаволага ўтган одамлар пластик карта рақами ва телефонига келган СМС хабарни киритишган, оқибатда картасидаги пуллардан айрилганди.

Шунингдек, номаълум шахс Ўзбекистон президенти номидан болали оилаларга 650 минг сўмдан ёрдам пули берилаётгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатиб, фуқароларнинг пулларини ўмариб келган.

Тезкор тадбир давомида ушбу фирибгарлардан бири тошкентлик 23 ёшли йигит ушланган. У бир одамдан 7,5 млн. сўм ўмарган. Айни пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan