МИБ Сурхондарё вилояти ва унинг ҳудудий органлари томонидан 20 минг 600 га яқин алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда
Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири суд қарорлари ижроси асосида Вояга етмаган фарзандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдир.
Айни вақтда Сурхондарё вилоятида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари юзасидан 662 нафар қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шундан 437 нафари алимент пулини тўлашдан бош тортган қарздорлар ташкил этади.
Ушбу қидирувда бўлган қарздорларнинг 149 нафари чет элда эканлиги аниқланган ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида 153 нафар алимент тўловчилар қидириб топилиб, 100 миллион сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги ундириб олинган. Алимент тўлашдан бош тортганларга нисбатан қонуний жазо чоралари қўлланилган.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 07 октябрдаги суд буйруғига кўра Шухрат Жўраевдан икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, Ш.Жўраев алимент тўлашдан бош тортиб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан 2021 йилнинг 18 январь куни қидирув эълон қилиниб, вилоятнинг Шўрчи туманидан топилган.
Қарздор ота алимент пулини тўлашдан бортганлиги сабабли суднинг қарори
билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Шундан сўнг, орадан бир неча
кун ўтиб Ш.Жўраевнинг яқин қарндошлари томонидан
20 миллион 688 минг сўм алимент пули тўлиқ тўлаб берилди ва маъмурий қамоқ
жозасидан озод этилди.
Шунингдек, Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда 330 нафар алимент тўловларидан бўйин товлаб фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлганларнинг иши судга тақдим этилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Алимент бу боланинг ҳаққи. Фарзанди ҳаққига ҳиёнат қилаётган оталарга нисбатан тегишли қонунларда белгиланган тартибда жазо қўлланилиши муқарар.
Мавлон Қурбонназаров, МИБ вилоят бошқармаси қидирув шўбаси инспектори