Инсонларнинг орзу, иш, ўйин (ҳатто жиноят) билан боғлиқ фаолиятлари, одатда, уларнинг ёш этапларидан келиб чиқиб бўй кўрсатади. Йиллар давомида “орттирилган тажриба” фаолият турларига ёндошувимизни “такомиллиштириб” боради. Гап шундаки…
Шеробод тумани “Тароқли” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Р.Ш.нинг “SAMSUNG J2” русумли қўл телефони ғилофининг ичидан соф вазни 0,20 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.