ДУНЁ

4 июль – Америка Қўшма Штатларининг мустақиллик куни

АҚШ Буюк Британиянинг колонияси ҳисобланган ва Англия қироллари, қироличалари томонидан бошқарилган.

Ўша вақтда Америкада 13 та штат бўлган. Мана шу 13 штат бирлашиб Буюк Британиядан мустақил бўлишни истаган. Филадельфия шаҳрида йиғилиш ўтказаётган Иккинчи континентал конгресс 1776 йил июнь ойида мустақиллик эълон қилиш ҳақида резолюцияни муҳокама қилган.

Йиғилишда декларация тайёрлаш бўйича қўмита тузишга қарор қилинади.

Декларацияни тайёрлаш бўйича тузилган қўмитага Томас Жефферсон, Жон Адамс, Бенжамин Франклин, Рожер Шерман ва Роберт Р.Ливингстон киритилади.

Комиссиянинг бошлиғи этиб Жефферсон сайланади. Учрашувларнинг бирида қўмитанинг бошқа аъзолари бир овоздан декларациянинг бошланғич вариантини ёзишни Жефферсондан сўрашади. Чунки ўша вақтда Жефферсон ёзувчи сифатида яхши маълум бўлади. Бундан ташқари ўша вақтда комитет аъзоларининг бирортаси буни жуда муҳим деб ҳисобламаган.

Жефферсон декларациянинг биринчи вариантини ёзган. Қўмита томонидан баъзи ўзгартишлар киритилгандан кейин декларация лойиҳаси 1776 йил 28 июнда Конгрессга тақдим этилади.

Конгресс 2 июлда мустақиллик учун овоз бериб Декларацияни муҳокама этишга ўтади. Икки кунлик муҳокамадан кейин Декларация матнининг тўртдан бир қисми чиқариб ташланади. Декларациянинг охирги варианти Конгресс томонидан 1776 йил 4 июлда қабул қилинади.

Шундан бери бу сана Америка Қўшма Штатларининг асосий байрами Мустақиллик куни сифатида нишонлаб келинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan