ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қизириқлик валютафуруш фаолиятига чек қўйилди

Қизириқ туманида яшовчи фуқаро Х.Х. мунтазам равишда валюта савдоси билан шуғулланиб келган. Навбатдаги савдода харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10 250 сўмдан ҳисоблаб, жами 5 000 АҚШ долларини 51 млн. 250 минг сўмга сотишга келишади. 4 800 АҚШ долларини 49 млн. 200 минг сўмга сотаётган вақтида Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тезкор тадбир уюштирилди. Тадбир давомида ҳуқуқбузардан жами 4 800 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan