Расмий манба воқеа юзасидан тушунтириш берди
Нукус шаҳрида қутурган итлар болани ғажиб ташлагани ҳақида хабар тарқалди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «AntiFake» Telegram канали ҳолат бўйича тушинтириш берди.
Ижтимоий тармоқлар ва Нукус шаҳрида қутурган қаровсиз итлар ёш болага ҳужум қилиб, унга оғир жароҳат етказгани ҳақида хабарлар тарқалган. Манба мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, ушбу воқеа 2022 йил январь ойида Малайзияда содир бўлган.
Аввалроқ Ўзбекистонда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши тўғрисида тарқалган хабарлар рад қилинганди.