ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда Cobalt уриб юборган 8 ёшли велосипедчи бола ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.

3 август куни соат 12:00 лар атрофида 4К-237 Ғаллаорол-Қўйтош автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани «Кўкбулоқ» ҚФЙ ҳудудидан ўтган 10-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизматининг 8 август куни хабар беришича, Ғаллаорол тумани «Бахт» МФЙда яшовчи (1986 й.т.) Cobalt ҳайдовчиси Қўйтош йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган (2014 й.т.) бола ва унинг (2016 й.т.) синглисини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида «Кўкбулоқ» ҚФЙга қарашли Чаёнли қишлоғида яшаган саккиз ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг синглиси эса (чап чаноқ ёпиқ синиши, қорин бўшлиғи шикастланиши ташхиси билан) туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan