ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб қочиб кетди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида «Gentra» ҳайдовчиси одам уриб юбориб қочиб кетди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, воқеа 12 февраль куни соат 20:30 ларда «Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор» автомобиль йўлида содир бўлган.

Аниқланишича, вилоятнинг Яккабоғ тумани «Чўмич» маҳалласи ҳудудида фуқаролардан бири йўл четида одам ётганини кўриб қолган ва ИИБ ҳамда тез ёрдамга қўнғироқ қилган. Аммо жабрланувчи воқеа жойида вафот этади.

Шундан сўнг тезда ҳодиса айбдорига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор суриштирув давомида Яккабоғ туманида яшовчи 27 ёшли йигит ўзига тегишли бўлган «Gentra» автомобилида жабрланувчини уриб юборгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan