ДУНЁ

Ҳакан Ясиноглу 278 соатдан кейин вайроналар остидан қутқарилди

Туркиянинг Ҳатай вилоятида 45 ёшли эркак вайроналар остида зилзиладан 278 соат (11 кун) ўтиб, омон қолди.

Ҳакан Ясиноглу Дефне туманида қулаган бино вайроналари остидан чиқарилди.

Қидирув-қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уй вайроналари остида тирик одам борлигини аниқлади.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) иккита кучли зилзила содир бўлди.

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 38 мингдан ошган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan