ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ёрдамчи тарбиячилик учун 3 млн. 60 минг сўм

Департаментнинг Узун туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, фуқаро Х.Т. яшаш хонадонида оилавий мактабгача таълим муассасасини туман ДХМдан рўйхатдан ўтмасдан, туман МТБдан таълим фаолиятини бошлаш учун рухсатнома олмай иш юритиб келган. Бунинг устига у ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро Ф.Х.га туман молия бўлимида ишловчи таниши орқали қўшимча штат ажратиб, оилавий МТМда ёрдамчи тарбиячилик вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига кам эмас 3 млн. 60 минг сўм. пул сўраган. Х.Т бу пулларни пора тариқасида олган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан ушланди. У қилмишлари учун энди қонун олдида жавоб беришга мажбур.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.Т. га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan