ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 4 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 4 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

2022 йил 09 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида ҳайдовчилар; 

1) 1981 йилда туғилган  В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган “Nexia 3” русумли транспорт воситаси;
2) 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 M 666 PA бўлган “BMW” русумли  транспорт воситаси; 
3) 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 Z 292 GB бўлган «Nexia 3» русумли транспорт воситаси;
4) 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги  30 E 701 UA бўлган «Lacetti» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида 01 Z 292 GB бўлган «Nexia 3» русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида , воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-кисми билан жиноят иши кузгатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan