ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қизириқдаги порахўрликка ўқитувчи эмас, собиқ ўқитувчи алоқадорлиги маълум қилинди

2020 йил 2 сентябр куни “Қизириқда порахўрлик: Жиноятга ўқитувчи ҳам аралашган” сарлавҳали материалимизда Департаментнинг Қизириқ туман бўлими, туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текор тадбирда, фуқаро Т.Р. фуқаро С.Т.ни Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейида ишловчи танишлари орқали уни мазкур Академик лицейга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек тезкор тадбир давом эттирилиб, Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи математика фани ўқитувчиси А.М. фуқаро Т.Р.дан фуқаро С.Т.ни мазкур академик лицейга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга тушгани ҳақида хабар қилгандик.

Маълум қилинишича, А.М 2020 йилнинг 20 июль санасида Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи математика фани ўқитувчиси лавозимидан бўшатилган.

Жараён билан боғлиқ янгиликларни ёритиб борамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan