ЎЗБЕКИСТОН

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

ЎзМТДП Бойсун туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам тадбири ҳамда тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашига ЎзМТДП дан сайланган депутатлар, партия фаоллари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлинмасининг Афғон уруши қатнашчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда Бойсун туман ҳокими йиғилганларни тобора яқинлашаётган ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан муборакбод этиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, янгиланиш ва истиқболли режалар тўғрисида сўз юритди.

Шундан сўнг, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиши, шунингдек, юртимизда маънавият ва маърифат, илм-фанни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни она ватанимизга муносиб фарзанд этиб тарбиялаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни қадр топтиришга беқиёс ҳисса қўшиб, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган 15 нафар ташкилот раҳбари, ўқитувчи-педагоглар ҳамда истедодли ёшлар “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун”, 5 нафар фаол аёлларимиз “Вафо ва садоқат учун” ҳамда 5 нафар меҳнат фахрийси ва тадбиркорларимиз “Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” каби мамлакатимизнинг юксак медаллари билан тақдирландилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan