ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда ер ва кадастр соҳасига оид 1,7 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Йил якуни келиб қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, рақамлар солиштирила бошлайди. Кўпчиликка маълум Кадастр агентлигининг асосий вазифаларидан бири бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга оширишдир.

Шундай экан жойларда назорат тадбирларини олиб бориш, ерларни талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик ва уларни олдини олдини олиш юзасидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Қилинган ишлар сарҳисоби бўйича натижалар кўнгилни хира қилиши табиий ҳол, дея хабар бермоқда Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Жумаев.

Ерларни ўзбошимча эгалламаслик, улардан мақсадсиз фойдаланмаслик, тегишли ҳужжатларсиз қурилишлар қилмаслик бўйича ҳар қанча гапирмайлик, жойларда ҳар қанча тарғибот тадбирлари олиб бормайлик, фуқаролар томонидан қонун талабларини четлаб ўтиш ҳолатлари кузатилишида давом этмоқда.
Хусусан, жорий йил бошидан ер ва кадастр соҳасига оид жами 1,758 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шундан:

  • 302 та ҳолат – Мжтк нинг 60-моддаси 2-қисми билан (ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) маъмурий жавобгарликка тортилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan