Ҳарбий тадбирлар

Жанубда “Миллий армиямиз- Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

 Ёш авлод қалбида ҳарбий Ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакиллантириб, ҳалқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, фахрийлар, ҳарбий пенсионерлар ва Термиз шаҳрида жойлашган умумўрта таълим мактаб 300 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Дастлаб сўзга чиққанлар Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тинч, осуда, тўкин ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилаётганини ҳамда замонавий техника ва қурол-аслаҳалар макмлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва ҳалқимиз тичлигини ишончли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётгани қад этилди.

Шундан сўнг ҳарбий қисм саф майдонида Тинчлигимиз посбонлари ўқувчи ёшлар учун кўргазмали жанговар чиқишлари ва Термиз гарнизони ҳарбий окерстри томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари иштирокчиларга бир олам қувонч, завқу-шавқ улашди.

-Сўнги йилларда юз берган ўзгаришлар Миллий армиямизни жамиятимизнинг ажралмас қисмига, ўсиб келаётган ёш авлодни ва ҳарбий хизматчиларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялайдиган, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаб, юртимиз келажаги учун фуқаролик маъсулияти ҳиссини оширадиган еткачи институтга айлантирмоқда,- дейди Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Алишер Ширинов. – Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолияти соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчдир. Ватанпарварлик ойлиги ҳам ана шундай улуғвор мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Очиқ эшиклар куни режасига асосан ўқувчи ёшлар гурухларга бўлиниб ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроқлар билан кутубхона ва ҳарбий қисм музейи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan