Ҳарбий тадбирлар

АҚШ визасини суҳбатсиз қандай узайтириш мумкин — йўриқнома

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатга кириш учун иммиграцион визасини узайтиришни хоҳловчи фуқароларга қўйиладиган талабларни эълон қилди.

АҚШнинг иммиграция қонунчилигига мувофиқ, айрим ноиммиграцион визага мурожаат этувчилар ўз визаларини консул билан суҳбатдан ўтмасдан янгилашлари мумкин, дея хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати.

Бундай имкониятга эга бўлиш учун мурожаатчилар, қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб беради:Ўзбекистон резидентлари, фуқароликларидан катъий назар, ҳали ҳам яроқли ёҳуд тугаган муддати 48 ойдан ошмаган визаси билан ҳудди шу турдаги визага мурожаат этишлари мумкин.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб бермайди:– Қаерда яшашларидан қатъий назар, аввалги визалари Ўзбекистон худудидан ташқарида берилган бўлса.
– Оҳирги виза мурожаат бўйича рад жавоби олинган бўлса.
– Мурожаатчининг ҳозирдаги ёки олдин олган визаларида «clearance received» аннотацияси қайд этилган бўлса.
– «Ёзги таътилдаги иш ва саёҳат» (Summer Work and Travel) дастури иштирокчилари.
– Агар F, M, ва J виза турлари бўйича виза олган мурожаатчиларнинг SEVISи, ўқув дастури ва ўқиш жойи ўзгарган бўлса.
– Оҳирги сафар виза олгандан сўнг мурожаатчи 14 ёшга тўлган бўлса.

Таъкидланишича, АҚШ иммиграцион қонунчилигига асосан, Консул ҳар қандай мурожаатчини суҳбатга чақириш ҳуқуқига эга.

Барча талабларга жавоб берганлар учун босқичма-босқич йўриқнома:

Агар сиз ушбу талабларга жавоб берсангиз, қуйидагиларни бажаришингиз лозим:- DS-160 электрон анкетасини шу ерда тўлдиринг.
– DS-160 анкетасининг тасдиқланган саҳифаси, аввалги АҚШ визасининг нусхаси ва ҳозирги паспортингизнинг нусхасини бириктириб, ConsularTashkent@state.gov электрон манзилига юборишингиз сўралади.
– Агар сиз суҳбатсиз визани янгилаш талабларига жавоб берсангиз, АҚШ элчихонаси сизга электрон манзил орқали, сиз ҳужжатлар топшириш учун ташриф буюрадиган санани маълум қилади.
– Белгиланган вактда талаб этиладиган хужжатлар билан АҚШ элчихонасига ташриф буюринг. Талаб этиладиган хужжатлар руйхати билан шу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Оилавий мурожаатлар учун, сафарга бирга кетаётган оиладан фақат бир киши онлайн рўйхатга ёзилиши лозим. Рўйхатга ёзилган оила аъзоси барча талаб этиладиган ҳужжатларни АҚШ Элчихонасига келиб топшириши лозим бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan