Ҳарбий тадбирлар

Термизда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари дала чиқишида қатнашмоқда

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг ўқув йилига белгиланган тайёргарлик режасига асосан Термиз умумқўшин дала полигонида ҳарбий округ ва Чегара қўшинлари қўмондонликларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан бир неча кунлик авиацианинг интенсив учиш ҳудудида дала чиқиши амалга оширилмоқда.

Машғулотлар давомида бўлинмаларнинг жипслиги, жанговар тайёргарлиги ҳамда ҳар қандай вазиятда юклатилган вазифаларни бажариш имконияти назоратдан ўтказиляпти.

Машғулотлар давомида бўлинмалар қўмондонлик пунктлари, ҳаво хужумидан мудофаа бошқарув пунктлари, шунингдек, асосий кучлардан алоҳида жойлашган зенит бўлинмаларининг ўт очиш позицияларини танлаши, жиҳозлаши, уларни мудофаа этиши ва қўриқлашни ташкил этиши каби масалалар кўриб чиқилмоқда.

Мусобақа шаклида ўтказилган машғулот соҳа мутахассисларининг назарий ва амалий билимларининг ортишида, бу соҳага энди кириб келган ёш ҳарбий хизматчиларнинг кўникмасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Командир томонилан берилган топшириқдан сўнг зенит ҳисоблари томонидан қурилмалар ўқланиб, жангга тайёр ҳолатга келтирилди.

Нишонгача бўлган масофалар, шамол тезлиги ва ўқ отишга таъсир этувчи бошқа омиллар қурилма командири ва нишонга олувчи томонидан инобатга олиниб, қурилмага дастлабки киритмалар ўрнатилди.

Қисқа ва узун навбатлар билан отилган зирхтешар, ёндирувчи ва осколка-фугасли снарядларнишонларни талафотга учрата бошлади.

Бўлинмаларнинг бирдамликда ҳаракат қилишга, кучли эмоционал ва стресс ҳолатларида вазифаларни бажаришга ўргатишга, касбий малака ва маҳоратини юксалтиришга хизмат қилган дала чиқиши давомида жанговар руҳ ва ахлоқий-руҳий фазилатларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan