
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,3 %га ошган.
✅ Сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Сурхондарё вилояти эгаллади. Етиштирилган сабзавотлар умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (17,7 %) ҳиссасига тўғри келган.
✅ Шунингдек, юқори улуш Андижон (17,5 %), Фарғона (13,1 %) ва Тошкент (10,5 %) вилоятларида ҳам қайд этилган.
✅ Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (1,5 %) ва Жиззах вилоятида (1,9 %) кузатилди.