
Ўзбекистонда 2025 йилнинг феврал ойида истеъмолчиларга 116,4 млн чек учун 86,9 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланган.
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
- Тошкент шаҳри – 37,6 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 8,4 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти – 7,4 млрд сўм;
- Фарғона вилояти – 5,3 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 4 млрд сўм.