ЎЗБЕКИСТОН

МИБ: Ишлар самарадорлиги

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган ижро ҳужжатларини сон жиҳатдан камайтириш, алимент тўловларини ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг фойдасига ундирувларни жадаллаштириш ҳамда бошқа қарздорликларни ундириш мақсадида Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғининг тегишли Фармойишига асосан Ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳудудий бўлимларга амалий ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилди.

Ишчи гуруҳи томонидан жорий 2023 йилнинг 04-08 август кунлари Бюронинг Денов тумани бўлимида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, алимент ундирувлари билан боғлиқ 3 минг 623 та ижро ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Тадбир давомида ишсиз алимент тўловчиларнинг бадлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 8 нафар ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, қидирув эълон қилинган 9 нафар алимент тўловчи қарздорлар топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.

Бюронинг Денов туман бўлими томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор оталарга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилиб, тарафлар иштирокида муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида 6 нафар алимент тўловчиларга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса 5 та оила ўзаро яраштирилишига эришилди.

Бундан ташқари, 720 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича 398 млн. сўм алимент пуллари ундирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан бошқа турдаги жами 1 минг 206 та 17 млрд. 217,6 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланди.

Жумладан, 779,3 млн. сўм солиқ қарздорлиги, 34,5 млн. сўм давлат божлари, 35,1 млн. сўм маъмурий жарима пуллари давлат фойдасига ундирилган.

Тижорат банклари фойдасига 7 млрд. 264,1 млн. сўм ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, тадбир давомида бўлим иш юритувидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорларнинг жами 15 та 14 млрд. 753 млн. сўмлик мулклари хатланди.

 Бундан ташқари, 43 та 138 млн. сўмлик ижро ишлари бўйича ундирувлар қарздорларнинг иш ҳақлари ва нафақаларига қаратилди.

Жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари жараёнида судга 13 та тақдимнома киритилди ва шундан 3 таси бўйича жазо тури алмаштирилди, 10 таси бўйича жарима суммасини бўлиб-бўлиб тўлашга ажрим чиқарилди.

Бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan