ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Юнусободда дарахткушлик: тунда ниқобли шахслар рақамсиз экскаваторда дарахтга шикаст етказган. Улар қидирувга берилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрелга ўтар кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар томонидан давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида дарахт кесаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат томонидан назоратга олиниб, ушбу манзилда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Ўрганилаётган ишлари давомида Юнусобод тумани “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги 16-сонли аҳоли яшаш хонадонларининг орқа қисмида номаълум фуқаролар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан олиб ташланган.

Таг қисми билан олиб ташланган сафора тегишли соҳа мутахассислари ҳамда туман экология бўлими масъуллари томонидан агротехник қоидалар ва методларга асосланган ҳолда ишлов берилиб, биологик ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда ўз ўрнига қайта экилди, — дейилади вазирлик ахборотида.

Қўшимча қилинишича, ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллаш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan