TA'LIM

Сурхондарёда мактаблар учун 100 минг дона китоблар карвони ҳудудларга йўл олди

Термиз шаҳрида ўтказилаётган “Маънавият сектори” фаолиятини “Сурхондарё тажрибаси” асосида намунали йўлга қўйиш бўйича Республика семинари доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан воҳамиздаги ҳар бир мактабга бир минг донадан жами 100 минг дона китоблар жамланмалари ажратилди.

Ёш авлодни китобхонликка кенг жалб этиш, мактабларни керакли адабиётлар билан таъминлаш мақсадида ажратилган китоблар бугун ҳудудларга йўлди. Ҳар бир мактабга берилаётган жамланмалардан илмий ва бадиий китоблар ўрин олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan