ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шаҳримиздаги мактабда талон-тарожлик

Тезкор хабарларга кўра, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси мутахассислари жалб қилинган ҳолда Термиз шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2018-2019 йилларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши аҳволи ўрганилган.

Натижада мактаб ҳисобчиси томонидан мактабда ишламаган ва ишдан бўшаб кетган 14 нафар фуқароларга иш ҳақи ёзилганлиги ҳамда мактаб ўқитувчиларига ортиқча иш ҳақи ва меҳнат таътили пуллари ҳисоблаганлиги, жами 93,4 млн. сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.