ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Солиқ қарздорлиги учун “CAPTIVA 2” хатловга олинди.

Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Термиз Фаравон Файз” масъуляти чекланган жамияти 42 миллион сўмга яқин солиқ тўловларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланди.

Давлат солиқ органларининг қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро харакатларига киришилди.
Қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровнома юборилиб ўрганилганда қарздор жамиятга тегишли бўлган “CAPTIVA 2” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланди ҳамда хатловга олиш мақсадида қидирув эълон қилинди.

Олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра ушбу автотранспорт воситаси Термиз шаҳар ҳудудидан аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб келинди.
Солиқ қарздорлиги бартараф этилмаган тақдирда онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида жамият раҳбари огоҳлантирилди.

Музаффар Каримов,
Бюронинг Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan