ТУРИЗМ

ЖССТ: Гибрид иммунитетга эга кишилар эмланмаганларга нисбатан коронавирусга 95 фоиз кам чалинади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, CОVID-19 дан тузалганлар ва яқин ойларда унга қарши эмланганларнинг вакцина олмаган ҳамда хасталикка чалинмаган аҳоли қатламига нисбатан коронавирусни юқтириш хавфи жуда паст.

Бу борада ўтказилган 26 та тадқиқотда тасдиқланишича, гибрид иммунитет одамларни инфекциядан юқори даражада ҳимоялайди. Ҳатто вакцина олганидан сўнг ҳам CОVID-19га чалинганлар бўлса, уларда хасталик енгил босқичда ва асоратсиз ўтади.

Хусусан, гибрид иммунитетга эга бўлганларга касаллик юқиш эҳтимоли эмланмаган ва хасталикка чалинмаганларга нисбатан камида 95 фоиз паст бўлади.

Шу сабабли мутахассислар барча аҳоли қатлами тўлиқ босқичда ва бустер дозада вакцина олиши зарур, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, пандемия бошланганидан шу кунгача 663 миллион нафардан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Улардан қарийб 6,8 миллион нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan