ТУРИЗМ

Туризм жонкуярлари сиёсий-маърифат соатида

Бугун Сурхондарё вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходимлари навбатдаги сиёсий-маърифат соатида фаол иштирок этиб, ҳафта давомида юз берган ўзгариш ва янгиланишлар билан яқиндан танишди. Ҳуқуқий саводхонлигини оширди. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари, шахсий самарадорликни ошириш, ҳуқуқий саводхонлик каби мавзулардаги тақдимотлар барчада катта қизиқиш ўйғотди.

–Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг илк куни тафсилотлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдим,–дейди –Чунки, кеча ишим кўп бўлгани учун телевизор орқали кўришга вақт ажрата олмадим. Шунингдек, ҳафта давомида содир бўлган бошқа янгиликлар ҳақидаги қисқа хабарлар ва шахсий самарадорликни ошириш мавзуидаги тақдимот ҳам жуда ёқди.

–Мамлакатимиз янги тараққиёт йўлида дадил одимламоқда,– дейди бош мутахассис Темур Жаббаров.–Бу жараёнда кўплаб янги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинаётир. Масалан, Вазирлар Маҳкамаси янги йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаганини эшитган эдим. Бироқ, шу пайтгача яхши танишмагандим. Адлия вазирлиги масъул ходими ҳафта давомида соҳада юз берган ўзгаришлар ҳақида фикр юритиб, бу ҳақда ҳам атрофлича маълумот бергани айни муддао бўлди. Сиёсий-маърифат соати бизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа билим ҳамда кўникмаларимизни оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Сиёсий-маърифий соат якунида ходимлар мазкур ўқувдан олган таассуротлари билан яқиндан ўртоқлашди.

Сурхондарё вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan