ЎЗБЕКИСТОН

Деновдаги Амир Темур ҳайкали ҳақидаги лавҳа «Зўр ТВ»да нотўғри талқин қилинди

Жорий йилнинг 20-апрел куни соат 21:00 да «Зўр ТВ» телеканалининг «Бу кун» информацион дастури орқали Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказидаги Амир Темур ҳайкали ҳақидаги лавҳа эфирга узатилган эди. Лавҳага эътибор берадиган бўлсангиз, ҳайкал қўлидаги туғга ўрнатилган учта бирлашган ҳалқа маъносиз дейилган. Бироқ, барчага маълумки, соҳибқирон бобомизнинг байроғида учта ҳалқа бўлган.

Бу ҳақида тарихий манбаларда ҳам келтириб ўтилган. Амир Темур саройида хизмат қилган араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ Самарқандга Испан элчиси сифатида келган Руи Гонзалес де Клавихо томонидан келтирилган маълумотларда ва бошқа илмий рисолаларда қайд этилишича, бир-бирига туташган уч ҳалқа тасвирининг Амир Темур байроғи, тамғаси ва тангаларига туширилиши, бу унинг ер юзидаги уч иқлим, яъни, шимол, жануб ва ғарб ҳудудларини ўз ҳукмронлиги остида бирлаштирганини, дунёнинг уч қисми подшоси эканини ифодалаган. Аммо тарихни билмаслик орқали тайёрланган лавҳа кўпчиликда тарихий манбаларга нисбатан шубҳа уйғотиши табиий.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan