Мустақиллигимизнинг 29-йиллиги арафасида тўрт нафар воҳадошимиз маъданият ва санъат соҳасида мамлакатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони билан
Шайдилов Сафар Нормуродович – Қизириқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши, Сурхондарё вилояти
“Дўстлик” ордени билан
Жумаев Бўриқул Ўроқович – Бойсун тумани “Даштиғоз” маданият маркази қошидаги ҳаваскорлик жамоаси раҳбари, Сурхондарё вилояти
“Шуҳрат” медали билан
Артиқов Бахтиёр Абдимуротович – Шўрчи туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби бахшичилик синфи ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Бозоров Зиёдулло Назарович – Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри бош дирижёри тақдирланди!
Diyor24.uz таҳририяти номидан воҳадошларимизни ушбу юксак мукофотга сазовор бўлганликлари билан муборакбод этамиз.