ҚИЗИҚАРЛИ САЛОМАТЛИК ТУРИЗМ

Ҳам саёҳат, ҳам табобат: Хўжамайхона

Сурхондарё сир-синоатга бой сеҳрли табиати, ўзининг шифобахш масканларига ҳам эга бўлиб, воҳага зиёрат мақсадида ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, табиат инъом этган неъматлардан фойдаланиб, ўз саломатлигини тиклаш бахтига-да эга бўлади.

Бойсун туманида жойлашган Хўжамайхона булоғи азалдан маҳаллий аҳоли ўртасида шифобахшлиги билан машҳур бўлиб келган. Мафтункор табиат манзаралари қўйнидан сизиб чиқаётган оби-ҳаёт ўта тиниқ ва йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдек салқин бўлиб туради. Уни истеъмол қилган ёшу-кекса қалбига хушнудлик, танига тетиклик бағишлайди

Хўжамайхона табиий минералга бой булоқ суви. Юрак-қон, томир касалликларида, айниқса, фойдали. Булоқдан секундига 3 куб сув отилиб чиқади. Булоқда балиқлар мавжуд бўлиб, уни ҳеч ким овламайди ва балиқларнинг узунлиги 1 метргача бўлади. Ғорнинг чуқурлиги ўрганилмаган, сабаби суви муздек ва ғорнинг туби борган сари торайиб боради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan