ҚИЗИҚАРЛИ МУЛОҲАЗА ЎЗБЕКИСТОН

Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа-ён ойнасига парда ўрнатиш масаласида Олий судда ютқазди

Бугун, 25 август куни Ички ишлар вазирлигининг бу борадаги шикояти Олий судда рад этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

2019 йил 6 сентябрь куни Бухоро шаҳар маъмурий судида фуқаро Б. Бахрановга нисбатан МЖтКнинг 126-моддаси (кўзгусимон ва/ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш)нинг 1-қисми бўйича юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Суд қарорига мувофиқ, Б.Бахрановнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар)нинг 1-бандига асосан тугатилган.

2019 йил 2 октябрь куни Бухоро вилояти маъмурий судида Бухоро шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 6 сентябрдаги қарорига нисбатан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан келтирилган кассация шикояти кўриб чиқилган.

Кассация инстанцияси судининг қарорига мувофиқ, 6 сентябрдаги қарор ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантиришсиз қолдирилган.

2020 йил 25 август куни Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида Ички ишлар вазирлигининг юқоридаги икки қарор устидан берган назорат тартибидаги шикояти кўриб чиқилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan