ЎЗБЕКИСТОН

7 ойда Сурхондарёдан Афғонистонга 40,6 млн долларик товарлар экспорт қилинган

2020 йилнинг 7 ойи мобайнида Афғонистонга Сурхондарё вилоятидан 40,6 миллион доллар қийматидаги товарлар экспорт қилинган. Уларнинг асосий қисмини мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади.

Давлат божхона қўмитасининг раиси ўринбосари Муталибжон Солиев Термиз туманидаги «Термиз карго центр» МЧЖда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган экспорт ва импорт операцияларининг божхона расмийлаштируви жараёнлари билан танишди. Бу ерда «Термиз» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ташкил қилинган бўлиб, тадбиркорлик субъектларига 24 соат давомида хизмат кўрсатилади.

Термиздаги логистика марказида бўлиб ўтган учрашувда афғонистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатлар, муаммолар ҳақида сўз юритилиб, ушбу масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan