ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Боболов тест синовларига тайёргарлик жараёни билан танишди

Боболов тест синовларига тайёргарлик жараёни билан танишди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ОТМларга кириш тест синовларини ўтказиш учун белгиланган ҳудудларда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.

Термиз шаҳрида ОТМ кириш имтиҳонлари бу йил “Алпомиш”, “Сурхон” спорт мажмуаси, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда ДХХ футбол стадионларида ўтказилади.

Тест синовларида Сурхондарё вилоятида 110 минг нафарга яқин абитуриент иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Тест синовлари 2 сентябрдан бошлаб, икки сменада ўтказилиши назарда тутилган. Биринчи сменада 4 минг 470 киши имтиҳон топширади. Тест синовларини 12 кунда якунлаш режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan