ЎЗБЕКИСТОН

Текин метро, оширилган иш ҳақи, ўқитувчига имтиёз ва пасайтирилган тезлик… Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар бўлади. Хусусан: 

– Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади 

– Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади 

– Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади 

– Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади 

– Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади 

– Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади 

– Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади 

– Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади 

– Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади 

– Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади

– Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади 

– Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади 

– Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади 

– Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади 

– Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan