ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво кириб келмоқда

8 январда кечаси ва эрталаб фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради.

8 январда кундуз куни ва 9-10 январда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

8-10 январ кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 2-5 даража илиқдан 3-6 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 5-8 даража илиқдан 0-3 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 6-8 январ кунлари вақти-вақти билан қор ёғади, 7-8 январда баъзи жойларда кучли бўлади.

Пойтахтимизда 6-10 январ кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 7 январда кечқурун ва 8 январга ўтар кечаси ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 7 январда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати:6 январда кундузи 8-10 даража илиқ;7 январда кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ;8 январда кечаси ва кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ;9 январда кечаси 3-5  даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ;10 январда кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan