ЎЗБЕКИСТОН

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

XX аср охирларига келиб одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолди. Одамдан эксплуатация мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай ижтимоий хавфли қилмишлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади.

Ўзбекистон одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро ҳужжатларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенсиясини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Конвенциясини тўлдирувчи «Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақида»ги Протоколни ратификация қилди, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» Қонун қабул қилинди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга доир тегишли ўзгартиришлар киритди.

Ўзбекистон Республикасида энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг жамоатчиликни ҳамда халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб бориш мақсадида ҳамда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиясининг “30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан жойларда “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасидаги вазифалар самарали ташкил этилиб келинмоқда.

Белгиланган чора-тадбирлар режасидаги вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 7 июль куни жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди ташаббуси билан туман Ички ишлар бўлимида давра суҳбати ташкил этилиб, унда туман суди раиси, Ички ишлар бўлими масъуллари ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Давра суҳбатида туман суди раиси Я.Беккамов сўзга чиқиб, «Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш», Ўзбекситон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид кўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари одам савдосидан жабрлаганларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа хил ёрдам бериш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбати якунида суд раиси томонидан кенг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан маълумотлар берилди.

Я.Беккамов, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan