ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда бир-бирига туташ бир нечта уй ёниб кетди (видео)

Бугун, 1 апрель куни тунда соат 01:45 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙда бир бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. 

Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:31 да ўраб олинган ва соат 02:37 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида «Кичик ҳалқа йўли» кўчасида жойлашган хонадон ошхонасининг 15 кв.м майдонда том қисми, «Уйғур тор» кўчасида жойлашган хонадонларнинг 80 кв.м. майдонда томи ва ички қисми, 25 ва 20 кв.м. майдонда том қисмлари (жами хонадонларни 140 кв.м. майдони) ёнган.

Ёнғин сабаби  ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan