ЎЗБЕКИСТОН

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Мамлакат ривожланишида коррупция давлатимиз ва жамиятимиз тараққиёти учун энг жиддий хавф эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Шу сабабли, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг янги тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.

Илк бор, коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6257-сонли Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5177-сонли қароридан келиб чиқиб, шунингдек Олий Мажлис Сенатининг Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг баёнлари орқали берилаётган топшириқлар асосида ишлар ташкил этилмоқда.

Бугун Коррупцияга қарши курашиш Сурхондарё вилояти ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Абдувоҳидовнинг ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи П.Тангриевларнинг 2022-йилнинг ўтган даври мобайнидаги коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Жумладан, 2021-2022-йилнинг мос даврига нисбатан Коррупцияга қарши курашиш бўйича:

  • Соғлиқни сақлаш тизимида 7 нафар ёки 22 фоизга камайган;
  • Халқ таълими тизимида 3 нафарни ёки 52 % камайган;
  • Мактабгача таълим тизимида 3 нафарни ёки 25 фоизга камайган;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида 2 нафар ёки 33 фоизга камайган;
  • Ички ишлар тизимида 1 нафарни ёки 20 фоизга камайганлигини кўришимиз мумкин.

Аммо Тижорат банклари, давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, энергетика (электр энергия, газ), қишлоқ хўжалиги, кадастр тизимида коррупцион ҳолатларни олдини олиш юзасидан бир неча маротаба амалий тадбирлар амалга оширилган бўлсада;

  • Банк тизими соҳасида 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 14 нафар ёки 2 баробарга;
  • Давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар 4 нафарга ёки 2 баробарга;
  • Энергетика соҳасида (газ 3 нафар, электр энергия 2 нафарга) 5 нафар ёки5 баробарга;
  • Қишлоқ хўжалиги тизимида 1 нафарга ёки 1,5 баробарга;
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида 1 нафарга ёки 4 баробарга ошган.

Шундан келиб чиқиб бугунги йиғилишдан Соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, банк тизими, электр энергия, Сурхондарё ҳудудгаз таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кадастр агентлиги бошқармалари бошлиқлари хулоса қилган холда, ўз тизимларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупцион ҳолатлар олдини олишга борасида 2022-йилдаги чора-тадбирлар режасини Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашига 2022-йил 10-май кунига қадар тақдим этилиши ҳамда йиғилишда коррупцион ҳолатлар кўпайган соҳаларда қатъий тартибда ишларни жадаллаштириб бориш масъулларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўрилиш таъкидланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan