Uncategorized

Ўзбекистоннинг сел келиши кутилаётган ҳудудлари эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати Фарғона водийси вилоятларида кучли ёғингарчилик сабаб сел келиши хавфидан огоҳлантирди.

Келтирилишича, 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғир ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда, жумладан:

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хожаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan