ЖАМИЯТ МУЛОҲАЗА

Сурхондарёда бош прокурор қабули

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, кеча Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, унда жами 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари олинди.
(мурожаатларнинг 9 таси суд масалалари, 2 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид)

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъкидланди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати