ҚИЗИҚАРЛИ Фойдали

“Келажаги йўқ” касблар

 

ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарорига кўра, олий таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йилидан янги таълим йўналишлари очилиб, бозор иқтисодиётига мос касблар амалиётга жорий этилди. Умуман, янги касбларни амалиётга тадбиқ этишни вазиятнинг ўзи тақазо қилмоқда. Боиси, баъзи бир касбларга қизиқиш камайиб, иш берувчиларнинг янги касб эгалари талаблари кучаймоқда.

Дунё тажрибасидан маълумки, бугунги ривожланиб бораётган касблардан автомобилсозлик, АКТ мутахассиси ва шу каби касбларга талаб ортиб бормоқда. Бугунги кунда одамларнинг ўрнини эгаллаб бораётган бир қанча касблар ҳам бор.

АҚШ меҳнат вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилга келиб, бугунги мактаб ўқувчиларининг 65 фоизи ҳали ўйлаб топилмаган касбларнинг эгалари бўлади. Биз қуйида яқин келажакда йўқолиб кетиши мумкин бўлган касблар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Роботлар қандай касбларнинг «кушандаси»га айланиши мумкин? “Идеономика” сайти роботехника ва замонавий технологиялар туфайли яқин бир неча йил ичида “эскилик сарқити”га айланиши мумкин бўлган касблар еттилигини аниқлади.

  1. Ҳайдовчи

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2038 йилда.

Автоматик бошқарилувчи машиналар устидаги ишлар давом этмоқда, бир неча ўн йилда нафақат киракашлар, балки умуман ҳайдовчиларга эҳтиёж қолмаслиги мумкин.

  1. Ҳисобчи

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2028 йилда.

Сунъий онг асосига қурилган бухгалтерлик дастурлари шу қадар кучли ва арзон маҳсулотга айланадики, “тирик” ҳисобчилар улар билан баҳслаша олмайди.

  1. Ҳуқуқшунос ёрдамчиси

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2026 йилда.

Ҳуқуқшуносларга ҳам автоматлаштирилган ёрдамчилар кўпроқ асқотади – улар тезроқ ишлайди, кўпроқ нарса билади ва ҳеч қачон дам олмайди.

  1. Авиадиспетчер

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2038-йилда.

2034-йилда одам авиадиспетчер айби билан рўй бериши мумкин бўлган қўрқинчли ҳалокат туфайли ҳукумат ҳаводаги ҳаракатни компьютерлар бошқаришини талаб қилади.

  1. Автотураргоҳ ходими

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2028 йилда.

Янги технологиялар машинанинг автотураргоҳда қанча турганини аниқ кузатиш имконини беради, бу тўлов масаласига аниқлик киритади.

  1. Туроператор

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2025 йилда.

Сиз онлайн туристик агентлик сайтига кирасиз, сафарингиз ҳақида ҳикоя қилиб берасиз, сайт аниқлаштирувчи саволлар ёрдамида сизга қулай йўналишни танлаб беради.

  1. Таржимон

Эҳтиёж тугаши эҳтимоли: 2031 йилда.

2028 йилда Гугл (google) оғзаки нутқни аниқ таржима қилиш воситасини ишлаб чиқаради, шу билан “тирик” таржимонларга зарурат қолмайди.

Ушбу фикрлар шунчаки тахминлар ҳамда ҳеч қандай илмий асосга эга эмас.